Жиззахда автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиқди

Шохобчадаги «Matiz» ва «Nexia» автомашиналарига газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани боис ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 28 июнь куни соат 05:40да Жиззах вилояти Жиззах шаҳар Сангзор МФЙ О.Азимов кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиққан.

Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб келган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, қисқа фурсат ичида бартараф этилди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатда жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.

Янгиликлар