Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим бераётган шахс аниқланди

Ўқиш учун белгиланган талабларга жавоб бермайдиган «ҳужра» шароитида диний таълим бериб келаётган фуқаро аниқланди, деб хабар бермоқда NasafNews.

Фото: NasafNews

Хабарга кўра, Қашқадарёнинг Денов МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ф.К. ўзининг яшаш уйида Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи 2 нафар вояга етмаган болага ҳамда унинг 2002 йилда туғилган қизи М.С. мактаб ёшида бўлган 11 нафар ўқувчи қизларга яшаш ва ўқиш учун белгиланган талабларга жавоб бермайдиган жойда диний таълим бериб келаётганлиги Китоб тумани ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан  аниқланган.

Таъкидланишича, ўрганишлар давомида фуқаро Ф.К ва унинг қизи М.С. ҳеч қандай расмий диний маълумотга эга эмаслиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вояга етмаган ўқувчиларга руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилгани ёки ўтказилмагани, тақиқланган ғояларни синдирилган ёки синдирилмаганлик ҳолатлари текширилмоқда.

Аввалроқ, Пойтахтда ноқонуний диний таълим бераётган шахслар аниқланган эди.

Янгиликлар