Россияда мажбурий ишлатилган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди

Фуқаронинг паспорти олиб қўйилиб, қурилиш соҳасида мажбурий ишлатилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Қорақалпоғистонлик Г.Ж. оиласидаги молиявий қийинчилик сабабли 2021 йил апрель ойида танишлари орқали Россиянинг Самара шаҳрига ишлаш мақсадида кетган.

Қайд этилишича, фуқаронинг яқин қариндошлари мурожаати асосида тезкорлик билан фуқаронинг паспорти иш берувчидан олиб берилди.

Шунингдек, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан вақтинча хостелга жойлаштирилди ва 24 июль куни Самара-Москва-Урганч йўналишидаги авиарейс орқали Ватанга қайтарилди.

Аввалроқ, Россияда саломатлиги ёмонлашган Ўзбекитон фуқароси мамлакатга қайтарилган эди.

Янгиликлар