Ўзбекистонда 26 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
26 апрель кундуз куни республика ҳудудига илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Фото: sputniknews.uz
Хабарга кўра, илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кундуз кунги ҳарорат 27-30 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларида 30-35 даражага етади.
Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 27-29 даражагача исийди.
Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22 даражагача кўтарилади.