Самарқандда ота 6 ёшли фарзандини бўғиб ўлдирди

Самарқандда ота 6 ёшли фарзандини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда «O‘zbekiston 24» телеканалида хабар қилинди.

Хабарга кўра, судланувчи Р.Д. турмуш ўртоғи (даъвогар) билан уришиб колгач, аёл онасиникига кетган. Вақт ўтиб катта ўғлини ҳам олиб кетган. Даъвогар томон бир неча маротаба ўғлини қайтаришни сўраган, судланувчи ўғлини яшириб бошқа ерда яшаб юрган.

Таъкидланишича, воқеа содир бўлган куни оилани яраштириш учун маҳалла фаоллари келиши керак бўлган, лекин улар келмаган. Шу пайт ота фарзанди ҳамда ўзини ўлдирмоқчи бўлиб, биринчи 6 ёшли Достонни бўғиб ўлдирган, аммо ўзи тирик қолган.

Суд Р.Д. ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми V банди (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) билан айбли деб топган ва 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Аввалроқ, Сирдарёлик эркак жанжал оқибатида хотинини пичоқлаб қўйгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар