Жанубий Корея Оролбўйи минтақасини қутқариш учун маблағ ажратмоқда
Жанубий Корея илмий жамоатчилиги, тиббиёт ташкилотлари, компания ва ижтимоий соҳа вакиллари Ўзбекистон билан биргаликда лойиҳаларни амалга оширишда фаол қатнашади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Фото: uznews.uz
«Аввало, Ўзбекистонни халқаро ҳамжамиятнинг фаол аъзоси сифатида БМТдаги навбатдаги муваффақияти билан табриклайман. Бутун инсоният Орол денгизи инқирозига муносиб даражада қизиқиш билдириши керак. Бу инқироз атроф-муҳит, маҳаллий аҳоли ҳаёти, жамият ва маданият, иқтисодиёт ва тараққиёт, инсоният ва келажак учун катта муаммолар туғдирди. Бу нафақат Марказий Осиё, балки бутун Осиё қитъаси учун долзарб масаладир.
Орол денгизи муаммосини бартараф этишда биз, аввало, Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига катта ҳурмат изҳор қиламиз», — дейди Корея элчиси Кан Чжэ Квон.
Қайд этилишича, Корея халқаро ҳамжамият аъзоси сифатида Орол минтақасини қўллаб-қувватлашга тайёр.
Шунингдек. Оролбўйи минтақасини қутқариш лойиҳаларига 7 миллион долларга яқин маблағ ажратмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ