Нигерияда қайиқ ҳалокатида 37 киши вафот этди
Нигериянинг жануби-ғарбий қисмидаги Нигер дарёсида қайиқ ҳалокатга учраши натижасида камида 37 киши сувга чўкиб кетган. Бу ҳақда Daily Post хабар берди.
Ҳодиса 15 май куни Квара штатининг Гбаджигбо аҳоли пункти яқинида, савдогарлар бозорни ёпиб, паромда ўз қишлоқларига қайтаётганда содир болган.
Мавжуд маълумотларга кўра, кема меъёридан ортиқ одам бўлгани сабабли чўкиб кетган. Маҳаллий ҳокимият кемада қанча одам бўлгани ҳақида аниқ маълумот бермаган.
Ҳалокат жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.