Ўзбекистонда 2 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
2 август кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилмоқда.

Фото: Даракчи
Хабарга кўра, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-40 даражани ташкил этади.
Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 36-38 даражагача исийди.
Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража бўлади.
Бундан ташқари, кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.