Тошкентда фуқарони ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди
Сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.
Хабарга кўра, фуқаро А.Н. ва Д.Н.лар олдиндан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Ж.ни ИИВ Академияси қошидаги Сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга киритиб қўйиш масаласини 12 000 АҚШ долларига ҳал қилиб беришга келишиб, шундан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.