Хабарга кўра, 29 июль куни тахминан соат 01:20 ларда Қибрай тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қибрай тумани Истиқбол МФЙ Ҳумо кўчаси рақамсиз уйда яшовчи Э. оиласида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан хабар келиб тушган.
Таъкидланишича, уйда ўткир тиғли, кесувчи-санчувчи жисм билан жароҳатланган ҳолдаги хонадон эгаси 1960 йилда туғилган Э.А., унинг икки қизи — 1986 йилда туғилган А.М. ва 1988 йилда туғилган Э.М. ҳамда 1997 йилда туғилган ўғли Э.А. мурдалари мавжудлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а, ж» бандлари (ўта шафқатсизлик билан икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.