«Ташаббус-2021» кўрик танлови Республика босқичи кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилди

14 июнь кунлари Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган «Ташаббус-2021» кўрик танлови Республика босқичи кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати TezNew’га хабар берди.

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Хабар берилишича, 26 май куни Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши асосида кўрик-танловга янгича механизмлар жорий қилинган.

Кўрик танловни ташкил этишдан мақсад қйидагилар ҳисобланади:

  • ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳит яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш;
  • тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш;
  • тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш;
  • тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш ҳамда уларнинг уларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларига кўмаклашиш
  • ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёш тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш.

Қайд этилишича, жорий йил танловга туманлардан 13 164 та иштирокчи ўз ариза топширган ва улардан  970 таси кўрик танловниннг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган.

Шунингдек, танловнинг туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш учун тадбиркорлик субъектларидан 13 164 та аризалар келиб тушган. Шундан,

  • 2 933 та ариза саноат соҳасидаги;
  • 3 509 та ариза хизмат кўрсатиш соҳасидаги;
  • 2 120 та ёш тадбиркорлардан;
  • 2 029 та фермер хўжаликларидан;
  • 2 573 та ҳунармандлар танловнинг биринчи босқичида иштирок этишган.

«Ташаббус» кўрик-танловининг бугунги кундаги ютуқлари, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш, қисқа муддатда янги-локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган  ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишларимиз натижаси», — дея таъкидлаб ўтди Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов.

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Бундан ташқари, кўрик танловнинг бош ҳаками сифатида Олий Мажлис Сенатнинг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Э.Гадоев сайланди.

Янгиликлар