Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

24 июль куни Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар берилишича, Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан табриклаб, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Шунингдек, 10-11 июнь кунлари Тожикистон Республикасига расмий ташриф якунлари бўйича қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада Тошкентда ўтган Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлиги бўйича халқаро конференциянинг муваффақиятли натижалари юксак баҳоланди ҳамда келгуси ойнинг бошида Туркманистонда минтақа давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойида Тожикистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказишга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди.

Янгиликлар