АҚШга юборишни ваъда қилиб, пул олган фирибгар ушланди

Жиззах шаҳрида фуқарони АҚШга $30 минг эвазига ишга юборишни ваъда қилиб, пул олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, илгари судланган фуқаро Н.Б. фуқаро Ш.К.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали АҚШга ишга юборишини ваъда қилган. У бу учун олдиндан $11,2 минг ва 50 млн сўмни олган вақтда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Тошкентда фуқароларни АҚШга ноқонуний тарзда юборишга уриниш ҳолатлари аниқлангани ҳақда хабар бергандик.

 

Жиззах