Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салютини ташкил қилиш санаси маълум бўлди
Президентнинг тегишли қарорига биноан, Тошкент шаҳрида 2021 йил 9 май соат 21:00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил қилинади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Фото: mezon.i
Маълум бўлишича, байрам салютини ташкил қилишга Мудофаа вазирлиги масъул этиб белгиланди.
Шунингдек, қарорга биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида уларни республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилиши таъминланади ҳамда уларнинг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий билимларга эга ходимлар (шартнома асосида) бириктирилган ҳолда доимий равишда патронаж хизмати йўлга қўйилади.