Тошкент вилоятида «Spark» 150 метр жарликка тушиб кетди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 1 октябрь куни ҳайдочи бошқарувни йўқтоши оқибатида «Spark» 150 метр жарликка қулади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа туман ҳудудидан ўтувчи Тошкент–Чимён йўлининг 76-километрида содир бўлган. Аниқланишича, аёл ҳайдовчи «Spark» автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган. ЙТХ оқибатда машина 150 метр жарликка тушиб кетган. Воқеа жойига қутқарув гуруҳи етиб келган ва фуқарога амалий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Ҳеч қандай жароҳат йўқ.