Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига директори тайинланди
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори лавозимига Умид Абидхаджаев тайинланди. Бу ҳақда«Газета.уз» хабар берди.

uz.sputniknews.ru
Хабарга кўра, Умид Абидхаджаев бунга қадар президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари бўлган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Давлат мулки қўмитасининг Ташқи алоқалар ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган.
Шунингдек, Японияда Осиё Тараққиёт Банки Институти, Осиё тараққиёт банкининг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги инфратузилма инвестицияларини баҳолаш институти, Япониядаги Кэйо университети, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида фаолият юритган.