Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг қачон пасайиши маълум бўлди
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг пасайиши давом этади.

Фото: uz.sputniknews.ru
Ҳаво ҳарорати кечалари 25-27 даража, кундуз кундари 41-43 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқоридир.
Жума кунидан бошлаб республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди. Жума куни кундузги ҳарорат 37-40 даражагача пасаяди ва фақат жанубий ҳудудлар бўйича 42-44 даражани ташкил этади.
Шунингдек,Қорақалпоғистон ҳудуди бўйича ҳарорат пайшанба кунидан пасайишни бошлайди ва жума куни ҳаво ҳарорати 32-37 даражани ташкил этади.
Бундан ташқари, ҳафтанинг боши ва охирида Ўзбекистоннинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғир ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас, сейшанба куни кечга томон эса Тошкент вилоятининг текислик ҳудудлари бўйича бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.