Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошиб кетди

Тошкент шаҳри 23 май куни соат 12:00 ҳолатига кўра дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари рўйхатида биринчи ўринга чиқди. Бу ҳақда IQAir порталида маълум қилинди.

Пойтахтда ҳаво сифати индекси 200 бирликни ташкил этган. PM2.5 заррачаларининг концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган йиллик меъёрдан деярли 10 баравар юқори.

Эрталаб шаҳарда кучли чанг-тўзонли шамол эсиб, ижтимоий тармоқларда дарахтлар қулагани ва газ қувурларига зарар етгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек, Юнусобод ва Яшнобод туманидаги газ қувурларига дарахтнинг йиқилиши натижасида табиий газ тармоқларига шикаст етгани ҳақда маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 17 май куни ҳам тушдан кейин Тошкент шаҳрида кучли шамол билан бирга чанг бўрони кузатилган.

Тошкент