Тошкентдаги чанг бўрони сабаблари маълум қилинди

17 май куни тушдан кейин Тошкент шаҳрида кучли шамол билан бирга чанг бўрони кузатилди.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Пўлатов мутахассислар фикрига таяниб ҳодиса сабабларини маълум қилди.

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти докторанти Батир Халмуратовнинг айтишича, чанг бўронига шимолдан кириб келган салқин ҳаво оқими ва жанубдан кирган иссиқ ҳаво массасининг тўқнашуви сабаб бўлган. Бу ҳаво массалари орасидаги ҳарорат фарқи атмосферани беқарорлаштириб, кучли шамол юзага келишига олиб келган.

Кучли шамол қуриган тупроқ ва очиқ ер майдонларидан чангни ҳавога кўтариб, кўриш масофасининг камайишига ҳамда нафас олишда қийинчиликка сабаб бўлди. Мутахассислар бу ҳолатни «фронтал тўқнашув» деб аташади — яъни совуқ ва иссиқ ҳаво бир жойда тўқнашиб, кучли шамол ва чанг кўтарилишига сабаб бўлади.

Мазкур ҳолат фонида Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунё шаҳарлари орасида биринчи ўринга чиқди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга имкон қадар очиқ ҳавога чиқмасликни, зарурат туғилганда «103» рақамига мурожаат қилишни тавсия қилди. Санитария-эпидемиология қўмитаси эса тиббий ниқоб ёки респиратор тақишни, уйда ҳаво намлигини сақлашни ва кўпроқ сув ичишни маслаҳат берди.

Ноқулай об-ҳаво натижасида Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида дарахтлар қулаб тушган, шохлар синиб тушган ва йўлаклар чанг билан тўлиб қолган. Фавқулодда бригадалар тўлиқ шай ҳолатга келтирилди. Баъзи ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида электр тармоқлари вақтинча ўчирилди. Натижада Тошкентда 8 500 та, Тошкент вилоятида эса 10 300 та истеъмолчи электр таъминотидан узилди.

Тошкент

Самарқандда туман судьяси пора билан ушланди  Самарқанд вилояти Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси пора олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.  Аниқланишича, мазкур туман судининг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, 1989 й.т. аёлнинг 2022 й.т. фарзанди вояга етгунига қадар жавобгар ҳисобланган – 1983 й.т. фуқародан алимент ундириш белгиланган.   Аммо, жавобгар томон ушбу қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисида ФИБ Пастдарғом туман судига ариза билан мурожаат қилган.   Судья эса ўз иш юритувига келиб тушган ушбу аризага асосан, жорий йилнинг 27 февраль куни суднинг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан қайта кўришни 11 март кунига тайинлаган.   Шунингдек, у ишни даъвогарнинг фойдасига ижобий ҳал этиб бериш эвазига ундан 300 АҚШ доллари талаб қилган.  Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан судьяга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.