Тошкент «қизил» ҳудуд деб белгиланди

«Қизил» тоифадаги ҳудудга Тошкент шаҳри киритилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш тартиби белгиланди.

Қайд этилишича, «сариқ» тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.

Таъкидланишича, ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ҳисобланади ва ушбу хизмат эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тартиб асосида ўзгариш бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларларни доимий равишда кенг жамоатчиликка эълон қилиб борилади.

Янгиликлар