Наманганда мотоцикл икки нафар пиёдани уриб юборди
Пиёдалар бел соҳасини лат ейиши ва ўтирғич суягининг синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: iiv.uz
7 июль куни соат 21:30 ларда Ғурумсарой-Чодак-Гулистон йўлининг 36 км.да, Поп туманида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро Урал русумли мотоциклини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўл четида турган Уйчи туманида яшовчи 2001 ва 1996 йилда туғилган фуқароларни уриб юборган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 16 июль куни ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.