Россияда мажбурий ишлатилган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтарилди
Фуқаролар www.birgamiz.com электрон платформаси орқали ёрдам сўраб, мурожаат йўллаган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Хабарга кўра, фарғоналик Т.П ва Х.М 2020 йил ноябрь ойида таниши томонидан Россияга ишга чақирилган. Красноярск ўлкасида ёғочни қайта ишлаш корхонасида меҳнат шароитларисиз ва совуқда олти ой мажбурий ишлатиб келинган. Натижада унинг ўнг қўл бармоғини совуқ уруши оқибатида имплантация қилинади.
Шунингдек, самарқандлик Ф.М оиласидаги молиявий қийинчилик сабаб Россиянинг Томск шаҳрига қурилиш объектида ишлаш учун борган. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса сабаб баландликдан йиқилиб, икки оёғи шикастланган.
Қайд этилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ушбу фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб, 25 июнь куни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Иркутск-Фарғона, Томск-Новосибирск-Самарқанд йўналишида Ўзбекистонга қайтарилди.
Аввалроқ, Россияда совуқда қолиб кетган ва қурилиш объектидан йиқилиб тушган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтарилди деб хабар қилган эдик.