Қашқадарёда ЙТҲдан 2 нафар қиз вафот этди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 18 сентябрь куни «Lacetti» ва «Nexia» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълум қилинишича, шу куни соат 17:20 атрофида «Lacetti» ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Nexia»нинг йўлига чиқиб кетган ва машиналар тўқнашган. ЙТҲ оқибатида «Nexia»да бўлган 2 нафар йўловчи қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.