АҚШ Панама канали портларини сотиб олди
АҚШнинг BlackRock инвестиция компанияси бошчилигидаги инвесторлар гуруҳи Гонконгнинг CK Hutchison компаниясидан Панама каналидаги Балбоа ва Кристобал портларини 22,8 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Бу битим АҚШ ва Хитой ўртасидаги стратегик рақобат фонида амалга оширилмоқда. АҚШ расмийлари Хитойнинг Панама порти устидан назорати миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигидан хавотир билдирган эди.
Шунингдек, CK Hutchison 23 мамлакатдаги 43 та портини сотади, лекин Гонконг ва Хитойдаги фаолиятини сақлаб қолади.
Панама ҳукумати эса канал устидан тўлиқ суверенитетини сақлаб қолишини таъкидлаб, унинг ҳар бир метри Панамага тегишлилигини билдирди.