АҚШ ва Эрон ўзаро зарбаларни тўхтатишга келишиб олди
Вашингтон ва Теҳрон Ҳўрмуз бўғози бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш учун маслаҳатлашувлар ўтказади

АҚШ ва Эрон вакиллари ўзаро зарбаларни тўхтатиш ҳамда Ҳўрмуз бўғози бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш учун 30 июнь куни Доҳада (Қатар) маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Axios портали журналисти Барак Равид маълум қилди.
АҚШнинг юқори мартабали мулозими сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва Эрон бир-бирларига зарба беришни тўхтатишга келишиб олдилар, чунки ҳар икки томон Ҳўрмуз бўғози бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш учун сешанба куни Қатар пойтахтида учрашишни режалаштирмоқда, — дейилади хабарда.
Суҳбатдошлардан бирининг айтишича, дастлаб томонлар сешанба куни Швейцарияда маслаҳатлашувлар ўтказишни ва унда ислом республикасининг ядровий дастурини муҳокама қилишни режалаштирган эдилар. Сўнгги кунларда юз берган кескинлик туфайли АҚШ ва Эрон музокаралар жойини ҳамда асосий мавзусини ўзгартиришга қарор қилишди.
Учрашувда АҚШ томонидан техник гуруҳ раҳбари Ник Стюарт иштирок этиши таъкидланмоқда.





