Тошкентда Рамазон ойи муносабати билан арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркалари очилди
Президент топшириқлари ижроси доирасида муборак Рамазон ойи муносабати билан Тошкент шаҳри туманларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Мазкур ярмаркалар манзиллари:
• Яшнобод тумани — «Авиасозлар» деҳқон бозори;
• Яккасарой тумани — «Аския» деҳқон бозори;
• Чилонзор тумани — Чилонзор деҳқон бозори;
• Миробод тумани — Миробод деҳқон бозори;
• Мирзо Улуғбек тумани — «Наврўз» деҳқон бозори;
• Юнусобод тумани — «Олой» деҳқон бозори;
• Юнусобод деҳқон бозори;
• Сергели тумани — Сергели деҳқон бозори;
• Учтепа тумани — «Фарҳод» деҳқон бозори;
• Шайхонтоҳур тумани — «Эски Жува» деҳқон бозори;
• Бектемир тумани — «Қўйлиқ» деҳқон бозори;
• Олмазор тумани — «Қорақамиш» деҳқон бозори.
Қайд этилишича, ярмаркалар аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан қулай ва арзон нархларда таъминлашга, нархларнинг сунъий равишда оширилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва республика ҳудудлардаги савдо комплексларини Рамазон ойида нархлари барқарорлигини таъминлаш тўғрисида огоҳлантирган эди





