Самарқандда автобус мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборди
Самарқандда вояга етмаган бола автобус уриб юборишидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
14 ноябрь куни соат тахминан 8:00 ларда Самарқанд шаҳар, “Камолиддин Беҳзод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Амир Темур кўчасида ҳайдовчи Ф.С. Isuzu автобусини бошқариб бориб, 12-сонли мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.