Самарқандда автобус ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида автобус ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди, оқибатда йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақида Самарқанд ИИБ хабар бермоқда.

ЙТҲ 18 декабрь куни соат 07:30 атрофида Нарпай кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, автобус ҳайдовчиси йўлнинг тартибга солинмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда воқеа жойида вафот этган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд