Октябрь ойида айрим автомобиль нархлари пасайди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан oктябрь ойидаги автомобиль нархлари таҳлил қилинди.
Унга кўра, 2024 йилнингн октабр ойида иккиламчи автомобиль бозорида Lacetti, Damas, Labo нархлари пасайишда давом этди. Spark’нинг ўртача нархи бироз кўтарилган бўлса, Cobalt ва Nexia’да сезиларли ўзгаришлар кузатилмади.
Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархлари:
Кўп фойдаланилган Spark автомобилининг ўртача нархи 2,2% га, ўртача фойдаланилгани 2,9% га ошган бўлса, Cobalt ва Nexia нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмади.
Маҳаллий оммабоп автомобиллар учун октябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар:
• Lacetti: кам фойдаланилган — $15 236 ($15 452) , кўп фойдаланилган — $13 300 ($13 500);
• Damas: кам фойдаланилган — $8 250 ($8 300), кўп фойдаланилган — $7 500 ($8 000);
• Spark: ўртача фойдаланилган — $10 500 (cентябр ойида – $10 200), кўп фойдаланилган — $9 200 ($9 000).
Маҳаллий люкс автомобиллар нархи:
Октябрь ойида маҳаллий люкс автомобилларидан Equinox нархлари сезиларли ўзгарган бўлса, Malibu ва Tracker нархлари деярли ўзгармади. Жумладан, мазкур даврда кам ва ўртача фойдаланилган Equinox’нинг ўртача нархлари центябр ойига нисбатан мос равишда 1,5% ва 6,3% га арзонлаган бўлса, кўп фойдаланилгани 1,9% га ошди.
Equinox учун октябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагича: кам фойдаланилган — 33 000 (33 500) доллар, ўртача фойдаланилган — $30 000 ($32 000); кўп фойдаланилгани — $27 000 ($26 500).