Тошкентнинг икки тумани вақтинча газсиз қолади

11 сентябрь куни таъмирлаш ишлари муносабати билан Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Чилонзор туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда «Худудгазтаъминот».

Таъмирлаш ишларини олиб борилиши туфайли, қуйидаги манзилларда газ вақтинчалик ўчирилади:

Олмазор тумани: 10:30 дан 13:45 гача: «Себзор» ва «Чаманбоғ» маҳаллалари, 7 та улгуржи истеъмолчилар;

Чилонзор тумани: соат 10:00 дан 18:00 гача: Бектўпи, Заргарлик ва Диидор кўчаларидаги «Бектўпи» маҳалласи, 3 та улгуржи истеъмолчи.

Коммунал