Ўзбекистонда банк карталаридан 50 мингдан ортиқ пул ўғирлаш ҳолатлари аниқланди

Ўтган бир йил давомида Ўзбекистонда киберхавфсизлик соҳасида 58,8 мингта жиноят содир этилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси йиғилишида маълумот берилди.

Аниқланишича, жиноятларнинг 97,7 фоизи фуқароларнинг банк пластик карталаридан маблағларни ечиб олиш билан боғлиқ бўлган.

Кўпчилик фуқаролар кибержиноятлардан зарар кўраётганини ҳисобга олиб, қарорда банклар ва электрон тўлов тизимлари операторлари фаолиятига махсус дастурий таъминотни (масалан, антифрод тизимини) жорий этиш каби бошқа масалалар ҳам белгиланган, дейилади хабарда.

Шунингдек, «замонавий таҳдидлар»нинг олдини олиш, банк карталари билан, жумладан электрон тўлов тизимлари орқали ноқонуний операцияларни бартараф этиш учун тезкор-техник чора-тадбирларни кучайтириш режалаштирилмоқда.

Жамият