Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкентнинг Яккасарой туманида 4 автмобиль ўртасида йўл транспорт ходисаси содир булиб. Вазиятга ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати изох берди.
Ҳолат ушбу автомобиллар иштирокида 26-август куни соат 14:30 ларда Бобур кўчасида юз берган:
• «ZEEKR» русумли транспорт воситаси,
• «MATIZ» русумли транспорт воситаси,
• «ВАЗ-2105» русумли транспорт воситаси,
• «NEXIA-2» русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида ZEEKR автомашинаси ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.