Президент хавфсизлик идоралари раҳбарларига янги унвонлар топширди

Президент Шавкат Мирзиёев хавфсизлик органлари раҳбарларига янги унвонлар бериш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Тегишли фармонлари билан:

• Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевга 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони;

• Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Шуҳрат Ғайратжанович Халмухамедовга генерал-лейтенант ҳарбий унвони;

• Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Азиз Анварович Ташпулатовга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.

 

Ўзбекистон