Ўзбекистонда 2–3 баллик зилзила сезилди

27 август соат 18:27 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогноз мониторинги маркази хабар берди.

Зилзила эпицентри Афғонистонда бўлиб, сезилиш кучи 3 баллни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

• Сурхондарё вилояти — 2–3 балл, 342 км.

• Фарғона вилояти — 2 балл, 431 км.

• Сирдарё вилояти — 2 балл, 480 км.

• Жиззах вилояти — 2 балл, 483 км.

• Андижон вилояти — 2 балл, 486 км.

• Самарқанд вилояти — 2 балл, 496 км.

• Наманган вилояти — 2 балл, 498 км.

• Қашқадарё вилояти — 2 балл, 527 км.

• Тошкент шаҳри — 2 балл, 547 км.

Ўзбекистон