Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди
Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Тахтапул дарвоза кўчаси кесишмасидан Ифтихор кўчаси кесишмасигача бўлган қисми автомашиналар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб бўлади.
Шу боис кўчанинг бир қисми 28 апрель соат 22:00 дан 29 апрель соат 22:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Белгиланган муддат давомида ҳаракатланиш учун муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.