Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган «Абдуллох» номли блогерга суд ҳукми ўқилди

Ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда ўзбекистонликларни ҳақоратлаб келган «Абдуллох» тахаллуси билан танилган блогерга суд ҳукми чиқарилди.

Югай Валерий исмли 26 ёшли блогер Жанубий Кореяда бўлган вақтда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида Ўзбекистон фуқароларини ҳақорат қилган бир қанча видеоларни жойлаштирган.

Хусусан, ушбу шахс миллатлараро адоватни қўзғатувчи, миллий қадриятларни ҳақорат қиладиган, фуқароларни диний эътиқодига кўра камситиши мумкин бўлган гаплар айтиб келган.

Шундан сўнг, 25-март куни Тошкент вилоятида туғилган фуқаро Ўзбекистонга келган ва ўша куниёқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Натижада, Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар суди блогерга нисбатан ҳукм чиқарди. Фуқаро Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) ва 158-моддаси 3-қисми (Президентга ҳужум қилиш) билан айбдор деб топилди. Унга нисбатан 3 йилу бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўзбекистон