Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақида «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» компанияси хабар бермоқда.
Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш учун Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Сеул кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 KV ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу сабабли, 16 октябрьдан 15 ноябрьга қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида тўрт чизиқли йўлнинг икки чизиғида ҳаракат чекланишини, автотранспорт оқими эса қолган икки чизиққа йўналтирилиши маълум қилинди.