Фарғонада болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди
Фарғона вилоятидаги давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан жиноий иш очилди, деб хабар берди вилоят матбуот хазмати.

Эслатиб ўтамиз, 21 феврал куни шаҳардаги 58, 2 ва 61-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари тана ҳарорати кўтарилиши, қоринда оғриқ, ич ўтиши белгилари билан Юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилишган эди. Бўлимда 62 нафар беморлар даволанаётгани билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, барча тегишли турдаги экспертизалар тайинланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





