Фабио Каннаваро Тошкентга етиб келди
Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Фабио Каннаваро мураббийлар штаби билан биргаликда Тошкентга етиб келди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФА раҳбарияти яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузларидан бири, Жаҳон чемпионати ғолиби, 2006-йилда дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган таниқли италиялик мутахассис билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлаган эди.