ЎФА Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди. 

Хусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор FIFA Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани таъкидланиб, ушбу тарихий натижага пухта тайёргарлик кўриш ва мусобақада муносиб иштирок этишн ишлари амалга оширилаётгани билдирилди.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бу борада барча йўналишларда тизимли ишлар бошлаб юборилгани ва халқаро тажрибага эга ва Жаҳон чемпионатида иштирок этган мутахассисларни терма жамоага таклиф этиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этаётгани хабар қилинди.

ЎФА раҳбарияти бу борада яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузларидан бири, Жаҳон чемпионати ғолиби, 2006-йилда дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган таниқли италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан музокаралар олиб бормоқда, — дейилади хабарда.

Музокаралар бўйича батафсил ва расмий хабар яна эълон қилиниши маълум қилинди.

 

Ўзбекистон