Олимбоевлар оиласини алдаган Шахзод Рисматовга суд ҳукми ўқилди
Бугун Мирзо-Улугбек тумани жиноят ишлари бўйича суди Шахзод Рисматовга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Repost.uz суд қарорига таяниб хабар қилди.

Хусусан, у Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «б» банди (фирибгарлик) бўйича айбдор деб топилди ва умумий тартибдаги колонияда 9 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди.
Суд қарорига кўра, Рисматов жабрланувчилар фойдасига қуйидаги маблағларни қоплаб бериши лозим:
• Ж.Ю.га — 3,4 млрд сўм;
• С.С.га — 925,7 млн сўм;
• Ж.А.га — 646,6 млн сўм.
Зарар кўрган томон уйни олди-сотди қилиш тўғрисидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан фуқаролик судига мурожаат қилиши мумкин.


