Янги Ўзбекистон кўчасининг айрим ҳудудлари мусобақалар сабабли вақтинча ёпилди
Тошкент шаҳрининг баъзи кўчаларида мусобақалар сабабли автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Қайд этилишича, ноябрь-декабрь ойлари давомида Янги Ўзбекистон «Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг Республика финал (учинчи) босқичи «Президент Олимпиадаси» мусобақалари ўтказилади.
Мусобақаларнинг биринчи ва иккинчи босқичларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказилиши сабабли қуйидаги манзилда 24-ноябрдан 4-декабрга қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланади:
• «Янги Ўзбекистон» кўчасидан янги Меҳмонхоналарга ҳаракатланиш («Янги Ўзбекистон» чегараси бўйлаб);
• Миллий боғ кўчасидан янги меҳмонхоналарга ҳаракатланиш вақтинча автоуловлар учун чекланади (махсус автоуловлар бундан мустасно).




