Бухорода 4 кишилик оила ис газидан заҳарланиб вафот этди
Бухорода тўрт кишилик оила ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz. хабар берди.

Воқеа 23 ноябрь куни Ҳамза кўчасидаги уйлардан бирида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 43 ёшли эркак, унинг 40 ёшли рафиқаси ва вояга етмаган икки қизи ҳалок бўлган.
Суд-тиббиёт экспертларининг дастлабки маълумотларига кўра, ўлимга номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш оқибатидаги ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.





