Тошкент тезлик чўққисида: йилнинг энг йирик авто-мото ҳодисаси — Adrenaline Drift Show 2025 қандай ўтди?
Тошкент икки кун давомида максимал тезликни ҳис қилди: 15-16 ноябрь кунлари Food City ҳудудида Марказий Осиёдаги энг йирик автофестиваль — Adrenaline Drift Show 2025 ўтказилди.

Тадбир 57 000 томошабинни бир жойга тўплаб, бутун МДҲдан энг моҳир ҳайдовчилар ҳамда автомобиль ишқибозларини бирлаштирди. Майдонда 287 та автомобиль намойиши ташкил этилиб, улардан 29 таси Қозоғистондан, 14 таси Қирғизистондан ва 12 таси Тожикистондан ташриф буюрганлар. Қолган иштирокчилар эса Ўзбекистоннинг энг кучли автомобилчилари сирасига кирадилар.

Фестивалнинг асосий майдони дрифт-трек бўлиб, унда 43 та махсус дрифт-машина ўзининг максимал қувватини кўрсатди. Тутун, кучли бурилишлар, шиналарнинг «ёниши» ва тўсиқлар бўйлаб турган моторларнинг гумбурлаши — буларни барчасини томошабинлар шоунинг сўнгигача катта қизиқиш билан кузатиб турдилар.

Шу билан бирга, ноёб автомобиллар кўргазмаси тақдим этилиб, томошабоп чиқишлар — Fire Show Satira, лазер шоу ва экстремал Moto Show тадбир муҳитини янада жонлантирди. Ҳар бир қисмда — томошабинлар биргаликда иштирокчиларни қўллаб-қувватлашди.

Мусиқа саҳнаси ҳақида алоҳида эътироф қилиш керак: KONSTA, DJ Sayme, Yamadzhi ва Feydzhi, шунингдек, DJ G3RA каби мусиқачилао, фестивалнинг ягона ритмини яратдилар. Моторлар овози ва битлар ягона кучли энергияга айланиб кетди.

Икки кунлик тезлик, драйв ва ҳақиқий адреналин мавсумнинг ёрқин якуни бўлиб, Adrenaline Drift Show бутун Марказий Осиёдаги энг йирик автотадбири мақомини мустаҳкамлаб, бу кузни чинакамига шов-шувли қилди.


