Андижонда ҳакамлик суди судьясига пора билан ушланди

Андижон вилоятида ҳакамлик суди судьясига катта миқдорда пора билан қолга олинди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, судья ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, 2 нафар фуқарони Жанубий Корея давлатига мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, 15 000 АҚШ доллари талаб қилади. У ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4 100 АҚШ долларини «аванс» тариқасида олади.

Аммо, берган ваъдасини устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пул маблағидан бир қисмини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

AI News