Бразилияда фуқаро Олий суд биноси яқинида ўзини портлатди

Бразилияда пойтахтидаги Олий суд биноси яқинида 13 ноябрь куни эркак ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақида Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 дақиқалик интервал билан жами иккита портлаш кузатилган. Биринчиси маҳаллий вақт билан соат 19:30 да содир бўлган. Дастлабки портлаш бино ёнидаги автотураргоҳда турган машинада юз берган.

Кейин бир киши Олий суд биносига киришга уринган, бироқ кира олмаган ва иккинчи портлаш содир бўлган, деди Федерал округ губернатори ўринбосари Селина Леао.

Оқибатда эркак вафот этган. Портлаш содир бўлган ҳудудда ижро этувчи, қун чиқарувчи ва суд ҳокимияти муассасалари жойлашган. Сенатда ўша пайтда ялпи мажлис бўлиб ўтган, кейинроқ у тўхтатилган.

Марҳумнинг шахси Франсиско Вандерли Луис экани маълум. 59 ёшли эркак 2020 йилда ўзи яшаган Рио-ду-Сул шаҳрида Либерал партиянинг шаҳар кенгаши депутатлигига номзод бўлган. У воқеа содир этишидан олдин WhatsApp’да портлаш режасини батафсил баён қилган ва полицияни 72 соат вақти борлигидан огоҳлантирган.

Биринчи портлаш содир бўлган автотураргоҳдаги машина ҳам Луисга тегишли, деди Леао.

У ортлашлар ёлғиз шахс томонидан амалга оширилгани, гуруҳ томонидан режалаштирилган теракт эмаслигини билдирди.

Маълумот ўрнида, Бразилиядаги портлашлар йирик халқаро тадбир — 18-19 ноябрь кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган G-20 саммитидан беш кун олдин содир бўлди.

Жаҳон