Октябрьда енгил автомобиллар савдоси 6% га камайди

Октябрь ойида Ўзбекистонда автотранспорт воситалари савдоси 102,3 минг донани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 7% га камайди. Бу ҳақида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларни эълон қилди.

Йиллик кўрсаткичда фаолликнинг сезиларли пасайиши (-44% дан кўпроқ) қайд этилди. Енгил автомобиллар сегментида ўтган ойга нисбатан 6% лик пасайиш кузатилди ва 95,4 минг дона автомобиль сотилди.

Бу сотувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли пасайганини кўрсатмоқда (-43,3%).

Ҳудудлар бўйича бу сегментдаги савдоларнинг энг катта пасайиши Тошкент шаҳри (18,4%), Фарғона (17 %) ва Андижон (14,4 %) вилоятларида қайд этилди.

Ўзбекистон