Британияда давлат идоралари ходимларига мамлакат бўйлаб парвозларни тақиқламоқда
Буюк Британияда экологик ташкилотлар босими остида ўз ходимларининг мамлакат ичидаги парвозларини тақиқлаётган давлат идоралари сони ортиб бормоқда. Бу атмосферага чиқарилаётган зарарли газларни камайтиришга хизмат қилади. Бу ҳақида Тhe Telegraph ёзмоқда.
Қайд этилишича, бир нечта давлат муассасаси, университет ва маҳаллий кенгашлар ўз ходимлари учун хизмат сафарига самолётда боришини тақиқлаган ёки уларнинг фақат поезд орқали ҳаракатланишини буюрган. Хусусан, NHS England Миллий соғлиқни сақлаш хизмати 2024 йилда ўзининг 1,5 миллион ходимига бизнес мақсадларда парвоз қилишини тақиқланган. Уларга фақат истисно ҳолатларда ёки парвоз соиқ тўловчиларнинг пулини тежаши мумкин бўлган тақдирда учишга рухсат этилади.
Университетлар орасида бу каби тақиқни биринчи бўлиб London Imperial College жорий этди. Унинг 8 минг ходимига агар хизмат сафари манзили поездда бориладиган шаҳар бўлса ва унда ҳаракатланиш 5 соатдан ортиқ вақтни талаб этмаса, самолётда учиш тақиқланган. Яъни коллежнинг Лондондаги ходими Эдинбург ёки Глазгога уча олади, аммо Манчестер ёки Ливерпулга поездда боришига тўғри келади.
Айрим компаниялар ўз ходимларига хизмат сафари манзилига Eurostar поезди борадиган бўлса, бутун Европа бўйлаб ҳам парвозларни тақиқлаб қўйди. Хусусан, Атроф-муҳит муҳофазаси агентлиги 2010 йилда 12 минг анфар ходимига ички парвозларни, шунингдек, Париж ва Брюсселга учадиган рейслардан фойдаланишни тақиқлаган эди.