Британия қироличаси касалликка чалинди
Буюк Британия қироличаси Камилла нафас йўллари инфекцияси билан касалланди. Шу сабабли у айрим тадбирларда иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақида BBC хабар берди.
Шифокорлар қироличага қисқа муддат дам олишни маслаҳат берган. Букингем саройи у яқин келажакда соғайиб, дам олиш кунлари Хотира кунига бағишланган тадбирларда иштирок этишига умид қилмоқда.
Февраль ойида Чарльз III га саратон касаллиги ташхиси қўйилгани маълум бўлганди. У расмий вазифаларини бажаришда давом этмоқда, бироқ оммавий тадбирлардан ўзини тийиб турибди. Шунингдек, бу йил қироллик оиласининг яна бир аъзоси — Уэлс маликаси Кетрин (Кейт Миддлтон) ҳам саратон касаллигига чалинди.
Март ойида у қорин бўшлиғидаги жарроҳлик амалиёти пайтида шифокорлар хавфли ўсмани топгани ва саратон касаллигини аниқлаганини маълум қилди. Бу воқеа маликанинг бир неча ой давомида жамоатчилик эътиборидан четда қолганидан кейин содир бўлди.