Ўзбекистон 6 ойда 16,4 млн долларлик қовун-тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 16,4 миллион долларига тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
Маълум қилинишича, 6 ой давомидаги қовун ва тарвуз экспорти 2021-йилнинг мос даврига билан солиштирилганда 45,1 минг тоннага ошган.
Январь-июнь ойларида қовун-тарвуз энг кўп экспорт қилинган давлатлар орасида етакчилик Қозоғистон ҳисобига тўғри келган — 39,2 минг тонна. Шунингдек:
- Қозоғистон – 39,2 минг тонна;
- Россия – 15,1 минг тонна;
- Қирғизистон – 11,1 минг тонна;
- Беларус – 1,1 минг тонна;
- бошқа давлатлар– 1,3 минг тоннани ташкил қилади.